Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
2020 йил 6 январь куни Яшнобод тумани, «Олмос» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ўрта босимли газ қувурларида таъмирлаш ишлар олиб борилиши муносабати билан, «Олмос» МФЙ ҳудудидаги 58а ҳарбийлар уйининг (49та 5 қаватли) жами 2200 та хонадони, «Олмос» маҳалла кесимидаги жами 700 та аҳоли ва улгуржи газ истеъмолчилари, шунингдек, Қибрай тумани Туроб Нурмуҳаммедов ҳамда 93/908-сон ҳарбий қисмга йўналтирилган газ қувурларига соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026