10:50 / 07.01.2020
1
5395

Онлайн аукционда 2,7 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йил 30 декабрь - 2020 йил 5 январь кунлари биржа савдоларининг ҳажми 426,2 млрд сўмни ташкил этди. 

Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 1,1 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт таркибида суюлтирилган газнинг улуши – 93 фоиз, пахта толаси 7 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 9,7 млрд сўмни ташкил қилди, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 5,3 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 54,3 фоизни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 588та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 21,9 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,2 фоизи иккинчи ва 27,9 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли бўлди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top