Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлади
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 220 кВ.ли «Тахиатош» иссиқлик электр станциясидан «Хоразм» подстанцияси орқали «Саримой» аҳоли яшаш пунктигача электр узатиш тармоғини қуриш инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Шу боис, ишларни хавфсиз амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида жорий йилнинг 7-8 январь кунлари электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлади.
Билдирилишича, мазкур лойиҳа Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда саноат корхоналарини сифатли электр энергияси билан мунтазам равишда таъминлашни кафолатлаш учун хизмат қилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026