Жаҳон | 18:19 / 08.01.2020
82122
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбийлари Суриядаги икки базани тарк этиб, Ироққа йўл олди

Фото: AP Photo / Baderkhan Ahmad

Америка ҳарбийлари Сурия шимоли-шарқидаги иккита базани тарк этди, деб хабар берди SANA агентлиги.

Агентликнинг маълумот беришича, 40 дона юк машинаси Хураб-Жайр базасидан Ироқ билан чегара томон йўл олган. Ўз навбатида Шаддодий шаҳридаги базадан ҳам 50 дона юк машинаси Ироқ билан чегарадаги ал-Волид назорат-ўтказиш пункти томонга йўналган.

Хабарда айтилишича, бу "босқинчи қўшинларнинг узил-кесил чиқиб кетишига тайёргарликдир".

8 январга ўтар кечаси Ироқ ғарбидаги АҚШ аскарлари жойлашган Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда Ислом инқилоби соқчилар корпуси томонидан тарқатилган баёнотда маълум қилинди.

Ҳужум эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олиш ҳаракати деб аталди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид