Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон мудофаа вазирлиги АҚШга бериладиган навбатдаги жавоб қандай бўлишини маълум қилди
Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий АҚШга қарши навбатдаги чоралар америкаликларнинг ҳаракатидан келиб чиқиб қўлланилишини маълум қилди.
"Навбатдаги жавоб АҚШнинг ўзини тутишига пропорционал бўлади", - деди Ҳотамий.
Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШга улкан сабоқ берган.
8 январга ўтар кечаси Ироқ ғарбидаги АҚШ аскарлари жойлашган Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда Ислом инқилоби соқчилар корпуси томонидан тарқатилган баёнотда маълум қилинди.
Ҳужум эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олиш ҳаракати деб аталди. Авиабазага камида тўққизта ракета учирилгани ҳақида хабар берган Теҳрон, ҳужум натижасида объект «тўлиқ йўқ қилингани»ни эълон қилди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026