Жаҳон | 20:30 / 08.01.2020
31045
1 дақиқада ўқилади

Fox: АҚШнинг Ироқда Эрон баллистик ракеталарини уриб туширадиган мудофаа тизими йўқ

АҚШ қуролли кучлари қўмондонлиги Ироқда ракетага қарши мудофаа воситалари йўқлиги сабабли Эрон томонидан Ироқдаги Қўшма Штатлар объектларига йўналтирилган баллистик ракеталарни уриб туширмасликка қарор қилган. Бу ҳақда Fox News телеканали Пентагондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларнинг маълумот беришича, АҚШнинг Patriot ва Avenger зенит-ракета мажмуалари Яқин Шарқнинг бошқа нуқталарида жойлашган.

"Биз кейинги икки йил давомида диққатимизни ИШИДни яксон қилиш ва Ироқдаги камсонли ҳарбийларимизни сақлашга қаратгандик. Бизга ИШИДга қарши курашда ракетага қарши тизимнинг кераги йўқ эди", - деган манбалардан бири.

8 январга ўтар кечаси Ироқ ғарбидаги АҚШ аскарлари жойлашган Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учради. Ҳужум эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олиш ҳаракати деб аталди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид