АҚШнинг энг қиммат автомобилсозлик компанияси маълум қилинди. Бу General Motors ҳам, Ford ҳам эмас
Айни вақтда АҚШнинг энг қиммат автомобилсозлик компанияси Илон Маскнинг Tesla компанияси ҳисобланиб, январда компания акциялари нархи юқорилаб, бренд қиймати 89 млрд долларга етган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Шу тариқа, Tesla’нинг бозор қиймати АҚШнинг бошқа йирик автомобилсозлик компаниялари - General Motors ва Ford’нинг биргаликда олинган қийматидан қимматроқни ташкил қилган. Айни вақтда GM’нинг қиймати 59 млрд долларни, Ford’ники 37 млрд долларни ташкил қилади.
Маскнинг компанияси акциялари охирги 3 ой ичида 2 мартадан кўпроққа қимматлашиб, бир донаси учун рекорд нарх - 492,14 долларга етган. Компания акцияларининг қимматлашиши 2019 йилнинг 4-чорагидаги кўрсаткичлар ва Хитойда янги завод ишга туширилиши билан тушунтирилмоқда.
Шу билан бирга, GM ва Ford 2019 йилда АҚШнинг ўзида 2 млндан кўпроқ, Tesla эса бутун дунё бўйлаб анча камроқ – 367 минг автомобил сотган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024