Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон қуролли кучлари вакили душманлардан тез орада "шафқатсиз қасос" олинишини маълум қилди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тез вақт ичида мамлакат душманларидан қасос олади. Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари бош штаби хавфсизлик департаменти бошлиғи Абулла Арагий маълум қилди.
"Эрон ҳукуматининг асосий кучларидан бири бўлган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси душманлардан тез орада шафқатсиз қасос олади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tasnim агентлиги.
Яқин Шарқдаги вазият 2019 йилнинг декабрь ойи охирида кескинлаша бошлади. Дастлаб Ироқдаги Эрон таъсиридаги кучлар АҚШ базасига ҳужум қилиб, Американинг бир фуқаросини ўлдиришди. Бунга жавобан америкалик ҳарбийлар Ироқдаги шиаларнинг «Катаиб Ҳизбуллоҳ» гуруҳи объектларига авиазарба берди. Бу ҳужум оқибатида 25 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланди.
31 декабрь куни ушбу ҳужум қурбонларнинг дафн маросимидан кейин минглаб намойишчилар АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасини қамал қилди.
3 январь куни АҚШ ҳарбийлари ушбу ҳужумни ташкиллаштиришда айблаб, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийни Бағдоддаги аэропорт ҳудудида ўлдирди ва инқирозли ҳолат янада чуқурлашди.
7 январдан 8 январга ўтар кечаси Эрон қуролли кучлари АҚШнинг Ироқдаги базалари томон ракета зарбалари йўллади.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026