Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик ҳажмли кемаларга доир ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди. Улар 26 мартдан кучга киради.
Norma’нинг ёзишича, қуйидагилар учун назарда тутилган маъмурий жавобгарликни кучайтириш юзасидан қарор қабул қилинди:
кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларини, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 119-моддаси);
кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқарганлик учун (МЖТКнинг 132-моддаси).

Ушбу тоифалар бўйича идоравий мансублиги ўзгариши мумкин. ФВВнинг Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари фақат маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади, кейин эса ушбу баённома кўриб чиқиш учун судга юборилади.
Кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорлар Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади. Гувоҳномани олиб қўйиш тартиби ФВВ томонидан белгиланади.
Мавзуга оид
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
13:04 / 03.05.2026
ППХ ходимини 14 ёшли қизга шилқимлик қилганликда айблаган йигит қамалди
18:47 / 06.04.2026