Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободдаги айрим мавзеларда иссиқлик энергияси таъминотида узилиш бўлади
Жорий йилнинг 9 январь куни Юнусобод туманидаги айрим мавзеларда иссиқ сув ва иссиқлик энергияси таъминотида узилиш бўлади.
“Тошиссиққуввати” ДУК хабарига кўра, туманнинг 2, 3, 4, 5, 11, 13, 14, 17 мавзелари, Шаҳристон, Янгишаҳар, А.Темур кўчаларида иссиқлик қувурларини таъмирлаш ишлари бошланган.
Шу муносабат билан мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи истеъмолчилар кун давомида иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан вақтинча узиладилар.
Айни вақтда кўрсатилган манзилларда мутахассислар томонидан махсус техникалар ёрдамида иш олиб бориляпти.
“Тошиссиққуввати” келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Мавзуга оид
14:46 / 13.06.2026
Иссиқлик таъминотида аванс эвазига эски тарифнинг сақланиб қолиш муддати 2 ойга туширилди
18:15 / 02.05.2026
Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади
22:59 / 26.04.2026
Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти 5 кунга тўхтатилади
10:22 / 14.03.2026