Жаҳон | 00:31 / 10.01.2020
8374
2 дақиқада ўқилади

Абхазия парламенти президентнинг истеъфоси учун овоз берди 

Фото: РИА "Новости"

Абхазия парламенти президент Раул Хажимбанинг истеъфоси учун овоз берди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.  

Айни вақтда Абхазияда мухолифатнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Президент маъмуриятига бостириб кирганлар президентнинг истеъфосини талаб қилишган.

Бироқ Хажимба истеъфога кетишдан бош тортган. У хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилишини ўтказиб, республикада зарурат бўлса фавқулодда вазият киритилишини айтган.

Парламент президент билан музокараларга 5 кишини жўнатган. Шуниси маълумки, учрашув кескин тарзда ўтган.

9 январда Сухумда мухолифат тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Намойишчиларнинг таъкидлашича, 2019 йилда республикада ўтган президент сайловларида амалдаги президент кўпчилик овоз тўплай олмаган. Улар шу сабабли янги сайловлар ўтказилишини талаб қилишмоқда ҳамда президент сайловларида мағлуб бўлган мухолифатчи Алхас Квициния ишининг судда кўрилиши, 2019 йил ноябрда Сухумда юз берган отишманинг тергови бориши ҳамда республикдаги ёмон ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва коррупциядан норозилик билдиришмоқда.

Мавзуга оид