Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ Чимёнда снегоход одамларни босиб кетган ҳолат бўйича маълумот берди
«Чимён» тоғ-чанғи дам олиш оромгоҳида снегоход ва ҳаво тўлдирилган матрасда учаётган дам олувчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
«2020 йил 5 январь куни тахминан соат 11:00ларда 17 ёшли Б.Е. Бўстонлиқ тумани «Чимён» тоғ-чанғи дам олиш оромгоҳида «YAMAHA VK540B» русумли қор-чанғи транспортини бошқариб кетаётганида, тепаликдаги қияликдан ҳаво тўлдирилган матрасда тушиб келаётган 22 ёшли М.М., 23 ёшли А.А. ва 20 ёшли А.А.ни босиб кетган.
Оқибатда жабрланувчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, сиздан республикамизнинг тоғли ҳудудларида дам олиш вақтида эҳтиёткор бўлишингизни ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади Тергов департаменти хабарида.
Аввалроқ, «Амирсой» тоғ-чанғи курортида ёш чанғичи йўқолиб қолган, қидирув ишлари натижасида у чанғи трассасидан ташқарида жонсиз ҳолда топилган эди.
Мавзуга оид
21:31 / 02.02.2026
«Нега менга чўпчак гапирасан?» - президент Шайхонтоҳур тумани ИИБ собиқ раҳбарига танбеҳ берди
09:20 / 02.02.2026
Пойтахтда жиноятчиликка қарши курашишнинг янги босқичи бошланди
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
16:05 / 31.01.2026