Жамият | 16:20 / 10.01.2020
12387
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзавтосаноат Cooperation Lab тармоқлараро кооперацион форумига таклиф этади

Фото: Ўзавтосаноат

2020 йил 23 январда «Ўзавтосаноат» АЖ жиҳозлар, бутловчи деталлар, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқарувчилар иштирокида Cooperation Lab тармоқлараро кооперацион форумини ташкил этади. Форумнинг асосий мақсади – ҳам автосаноатда, ҳам бошқа тармоқларда импортни қисқартириш, маҳаллий хом ашё ва асос материалларни қўллашни ўзлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот маҳаллийлашуви даражасини ошириш, шунингдек тармоқлараро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.

UzAuto Market инновацион майдонча ҳудудида ўтадиган тадбир формати очиқ суҳбат, муҳокама кўринишида потенциал шерикларнинг ўзаро мулоқотини, шунингдек маҳаллийлаштириш лойиҳалари ҳамда Ўзавтосаноат корхоналари билан эҳтимолий кооперация имкониятлари намойишини назарда тутади.

Тармоқлараро кооперацион форум давомида UzAuto Market ҳудудида кўргазма павильони ишлайди, у ерда Ўзавтосаноат ва бошқа компаниялар томонидан Ўзбекистон автобозорига импорт қилинадиган бутловчи деталлар, хом ашё ва материаллар тақдим этилади. Ушбу маҳсулот Ўзбекистон ҳудудида, жумладан мавжуд корхоналар ишлаб чиқариш қувватлари базасида ишлаб чиқариш учун ҳажм ва эҳтимолий йўналишлар намойиши мақсадида тақдим этилади.

Форумда барча манфаатдор шахслар, тадбиркорлар ва Ўзавтосаноат корхоналари билан ҳамкорлик истагида бўлганлар қатнашишлари мумкин.

Форумда қатнашиш учун махсус шаклни тўлдириш ёки @UzAutoPRbot телеграм-боти ёрдамида рўйхатдан ўтиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид