Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши оқибатлари таҳлили бўйича тадқиқот тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ёшлар маркази анжуманлар залида "Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши оқибатлари таҳлили" мавзусида тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, марказ ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишининг иқтисодий моделлаштириш ва иқтисодий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда тадқиқот олиб бормоқда. Тадқиқот натижалари асосида ҳисобот тайёрланди.
Тақдимот давомида Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси ўринбосари – марказ директори Обид Ҳакимов ЕОИИ доирасида интеграция жараёнларининг таъсирини баҳолаш ва батафсил таҳлил қилинган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирди. Жумладан, тадқиқот натижалари ва ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига олиб келиши мумкин бўлган самаралар ҳақида тўхталиб ўтилди.
"Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши миллий маҳсулотларнинг Иттифоқ мамлакатлари бозорларига чиқишидаги тўсиқларни йўқотиши ва экспортчилар учун боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтириши мумкин. Иттифоқнинг кенгайиши, бу ташкилотнинг бошқа давлатлар билан эркин савдо зоналарининг ташкил этилиши ўзбек экспортининг бу мамлакатлар бозорларига кириб боришига кўмаклашади", - деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори.
Қайд этилишича, иқтисодий мақсадлар нуқтаи назаридан, ЕОИИга аъзолик ўзбек бизнеси учун фойдалидир. Агар Ўзбекистон Иттифоққа аъзо бўлса, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Европа иттифоқи мамлакатлари бозорига чиқишади, меҳнат муҳожирлари учун тенг шароитлар яратилади ва Россиянинг инвестиция ресурслари ва технологияларидан кенг фойдаланиш имконияти яралади.
Тадбирда иқтисодиётнинг турли тармоқлари шароитида Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши мумкин бўлган таъсири бўйича тадқиқотлар тақдим этилди.
Хусусан, ЕОИИга аъзо бўлгандан кейин Ўзбекистон Ягона божхона маконининг бир қисмига айланади, бу ерда ЕОИИ умумий божхона тарифи қўлланилади.
“Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши билан Ўзбекистонда боғдорчилик ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга ёрдам берадиган чегаралардаги кераксиз талаб ва тўсиқларни бартараф этиш орқали етказиб бериш логистикасини яхшилайди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни камайтиради.
Ўзбекистон саноати модернизация қилинади. Мамлакатнинг фойдаланилмаётган экспорт салоҳияти ЕОИИ мамлакатлари бозорларида самарали амалга оширилиши кутилмоқда”, - дейилади маълумотда.
Билдирилишича, ЕОИИга аъзоликда Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорти ошиши транспорт харажатларининг пасайиши ва экспорт товарларининг Қозоғистон ва Россия ҳудуди орқали транзит қилинишини соддалаштириш туфайли саноатнинг фойдаланилмаган экспорт салоҳиятини ишга солиш ва Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзо мамлакатлар бозорларига экспорт қилинадиган маҳсулот турларини кенгайтириш мумкин.
Мавзуга оид
22:33 / 29.05.2026
Путин Арманистоннинг Евроиттифоққа интилишига муносабат билдирди
16:48 / 29.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг 5 устувор йўналишини санади
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
18:31 / 27.06.2025