Иқтисодиёт | 09:13
2084
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди

Қирғизистон Россия мигрантлар бўйича келишувни бажармагани сабабли ЕОИИ судига даъво аризаси киритди. Бунга асос сифатида Россия томони меҳнат муҳожирларининг оила аъзоларига мажбурий тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортаётгани келтириляпти.

Фото: gov.kg

Қирғизистон Россия мигрантлар бўйича келишувни бажармагани учун унинг устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди. Бу ҳақда мамлакат парламентининг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар масалалари ва ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси йиғилишида Мажбурий тиббий суғурта жамғармаси раиси Азамат Муканов маълум қилди, дея хабар берди 24.kg.

Қўмита аъзолари Россияда меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар қандай кетаётгани билан қизиққан. Мукановнинг таъкидлашича, ЕОИИнинг бешта давлати ўртасида меҳнат муҳожирлари бўйича келишув бор.

«Россия томони бугунги кунда ушбу шартноманинг 96-97-моддаларини бузиб, меҳнат муҳожирларининг оила аъзоларига мажбурий тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортмоқда. Қирғизистон ЕОИИ судига мурожаат қилди, қарор икки ҳафтадан кейин чиқарилади. Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Қирғизистонга келганида биз ҳам бу масалани кўтарган эдик», - деди у.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров

Мавзуга оид