Ўзбекистон | 12:01 / 10.01.2020
1523
2 дақиқада ўқилади

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Нукус филиали ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Нукус минтақавий филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Нукус шаҳрида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 6 мартдаги 68-сон қарорига мувофиқ:

Марказ минтақавий филиаллари ходимларининг умумий чекланган сони 43 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган намунавий тузилмаси тасдиқланган;

Марказнинг минтақавий филиаллари фаолиятини молиялаштириш, шy жумладан, битта хизмат енгил автотранспорт воситаси билан таъминлаш, Давлат бюджети параметрларининг тегишли йилга “Таълим” соҳасида назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Молия вазирлиги 2020 йилда Филиални сақлаш харажатлари учун Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратади ҳамда ҳар йили зарур бўладиган бюджет маблағларини назарда тутади.

Марказ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Филиални замонавий фикрловчи, юқори малакали ва масъулият туйғуси юқори бўлган, имконияти чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатар гуруҳларидан бўлган болалар ва уларнинг оилаларига, шунингдек, иқтидорли болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш соҳасида тегишли амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлар билан таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Филиални жойлаштириш учун мос бино ажратади;

Марказ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Филиални зарур жиҳозлар билан таъминлаш учун таклифларни ишлаб чиқиб, хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грантларини жалб этиш юзасидан тегишли чоралар кўради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид