Миграция агентлиги Сахалинда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари бўйича баёнот берди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги интернетда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг Андижон вилоятидаги хусусий бандлик агентлиги томонидан Россиянинг Сахалин вилоятига ишга жўнатилгани, меҳнат шароитлари ёмонлиги ва хусусий бандлик агентлиги томонидан алдангани баён этилган маълумот бўйича баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти билан биргаликда мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борди.
Аниқланишича, видеомурожаатда таъкидланганидек, Андижондаги хусусий бандлик агентлиги томонидан эмас, бошқа консалтинг фирма орқали 27 нафар фуқаро Россия Федерациясининг Сахалин вилоятига ишга кетган. Уларга аввалдан бўлажак иш жойи хусусидаги маълумотлар тақдим этилган, бироқ у ердаги иш шароитларини кўргандан сўнг улар ишлашни рад этган ва иш берувчи томонидан тайёрланган патентларни олишдан бош тортган.
Дарҳақиқат, Россияда таклиф қилинган иш осон бўлмаган. Иш берувчининг сўзларига кўра, у консалтинг фирма билан тузилган шартнома шартларини бузмаган. Фуқароларда етарли даражада кўникма бўлмагани сабабли улар бир ой давомида бетон қуйиш билан шуғулланган ва бу орқали иш берувчи ишчиларга дастлабки касбий кўникмаларни берган.
Ушбу фуқароларнинг 11 нафари, хусусан видеомурожаат қилган фуқаро ҳозирги кунда Ўзбекистонга қайтиб келган, қолганлари эса Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.
“Шу ўринда фуқаролардан хорижда ишлаш юзасидан воситачи фирмалар ёки иш берувчилар билан шартномалар тузаётганда иш берувчининг имкониятлари, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори каби масалаларни атрофлича ўрганишларини тавсия қиламиз.
Муаммоли вазиятларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарига ёки 71 202-33-55 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз сўралади”, дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
19:33
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
00:11 / 12.11.2024