Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Ливиядаги россиялик ёлланма аскарлар тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди
Россия президенти Владимир Путин Ливиядаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётган россияликлар тўғрисида берилган саволга жавоб қайтараркан, улар Россия манфаатларини ифода этмаслигини билдирди.
«Агарда Ливияда Россия фуқаролари бор бўлса, улар Россия давлати манфаатларини ифода этишмайди», — деди Путин. Улар шунингдек, «Россия давлатидан пул олишмайди», деб қўшиб қўйди у.
Ливияда Вагнер хусусий ҳарбий компаниясининг ёлланма аскарлари Халифа Ҳафтар армияси тарафида жангларда қатнашаётгани тўғрисида сентябрь ойида Bloomberg хабар берганди. Агентликнинг билдиришича, ўшанда Ливияга 100 нафар россиялик ёлланма аскар келган.
Декабрь охирларида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливияда Вагнернинг 2 мингга яқин жангчиси борлигини айтди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026