Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад генерал Сулаймонийни ўлимидан кейин орден билан мукофотлади
Сурия президенти Башар Асад АҚШ ҳарбийлари зарбаси билан ўлдирилган эронлик генерал Қосим Сулаймонийни Суриянинг олий мукофотларидан бири – Фахр ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.
Шунингдек, Сурияда генерал ўлими муносабати билан мотам тадбирлари ўтказилган.
Марҳум генералнинг мукофотланиши ҳақида Сурия бош вазири Имод Хамис Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий билан Теҳрондаги учрашувда маълум қилди.
“Бу орден билан мукофотлаш Сурия президентининг генерал Сулаймоний ва Эрон Ислом Республикасидаги оға-иниларига чуқур ҳурматини билдиради”, деб айтган Хамис.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:01 / 23.12.2025
Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти: у нималар билан машғул?
19:41 / 17.12.2025