Ўзбекистон | 09:15 / 13.01.2020
47762
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар органлари штат тақсимотига ўзгартириш киритилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда ички ишлар органлари штат тақсимотига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари дастурида айтилган.

Хусусан, ички ишлар органларининг мавжуд штат бирлигидан Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасини шакллантириш бўйича умумий сони 32та ходимдан иборат қўшимча эксперт лавозимини жорий этишни назарда тутувчи ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари штат тақсимотига ўзгартириш киритилиши мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш давомида аниқланган, олинган ва ихтиёрий топширилган ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйиш учун юбориш ва қайтариш тартибини белгилаб берувчи идоралараро йўриқнома ишлаб чиқилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасини шакллантириш бўйича эксперт лавозимига тайинланган ҳудудий ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти базасида ўқитиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид