«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Якшанбадан душанбага ўтар кечаси Ўзбекистонга ҳақиқий қиш кирди. Мамлакат ҳудудига Кавказ районларидан кирган совуқ антициклон бутун республикага, шимолий вилоятлар ва чўл зонасидан ташқари, ёғингарчилик олиб келди. Ёмғир кўринишида бошланган ёғинлар қорга айланди. Якшанба куни кечқурун ва ўтган тунда айниқса кучли ёғингарчилик бўлди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, душанба куни тонгга келиб текислик ҳудудларида мавсумдаги биринчи қор қоплами ҳосил бўлди. Қорнинг баландлиги айрим жойларда 10-13 см.ни ташкил қилди.
Бугун куннинг биринчи ярмида республиканинг катта қисмида кучсиз қор ёғиши давом этди. Куннинг иккинчи ярмида ёғингарчиликнинг тўхташи кутилмоқда фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда қор кун давомида ёғади.
Эртадан ҳафтанинг охиригача об-ҳаво антициклоннинг совуқ муҳитига қараб белгиланади. У ҳудудларда совуқ ва қуруқ об-ҳавони таъминлайди. Фақат Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши мумкин.
Шу кунларда ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади, бу январь ойи ўрталаридаги нормадан 3-5 даражага паст.
Мавзуга оид
15:45 / 11.11.2024
Ҳафта ўрталарида Ўзбекистонда кечаси ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади
12:21 / 11.11.2024
12 ноябр куни ҳарорат 19 даражагача кўтарилади
14:31 / 09.11.2024
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
11:18 / 09.11.2024