Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Путин ва Бушнинг рақсга тушиши видеосини эълон қилди
Россия президенти матбуот хизмати Россия президенти Владимир Путиннинг америкалик собиқ ҳамкасби Кичик Жорж Буш билан “Судариня-бариня” қўшиғига рақсга тушаётганлари тасвирланган архив видеони эълон қилди.
Таъкидланишича, ушбу видео икки етакчининг 2008 йил апрелдаги учрашувида суратга олинган. Бу АҚШнинг 43-президентининг Россияга охирги ташрифи бўлган. Ўша йилнинг ноябрида Барак Обама АҚШнинг 44-президенти этиб сайланганди.
Видеода Путин саҳнада хоровод билан, Буш эса пастда раққосалардан бири билан рақсга тушаётгани тасвирланган.
Ушбу ролик Путиннинг Россия президенти ва бош вазир лавозимларидаги фаолиятининг 20 йиллигига бағишланган лойиҳа доирасида эълон қилинди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026