Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда маънавий тарбияни баҳолаш учун илмий асосланган индикаторлар жорий этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1059-сон қарорида белгиланган.
Концепцияни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири – аҳолининг фарзанд тарбияси бўйича билимларини, педагогик маданиятини ошириш, фуқароларни узлуксиз маънавий тарбиянинг жаҳон тажрибасида синовдан ўтган самарали педагогик технологиялари, усуллари ва амалга ошириш шакллари билан мунтазам таништириб бориш.
Концепциянинг мақсади - ёш авлодда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда фазилатларни ёшига мос, босқичма-босқич шакллантириш.
Маънавий-ахлоқий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳомиладорлик давридан бошланадиган ва 30 ёшга тўлгунига қадар давом эттириладиган узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда ота-оналар, тарбиячилар, ўқитувчилар ва маҳалланинг ролини ошириш назарда тутилмоқда.
Концепция қуйидаги тўрт даврни қамраб олади:
I – оилаларда (ҳомила даври, бола туғилганидан 3 ёшгача бўлган давр);
II – мактабгача таълим 3-6 (7) ёшгача бўлган давр;
III – умумий ўрта таълим тизимида (7 (6)-10 ёш - бошланғич синф, 11-17 ёш - ўрта ва юқори синфлар);
IV – ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари тизимида таълим олувчилар, шунингдек ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар.
Ҳужжат 3.01.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
14:24 / 14.03.2026
Хивада «Боқий шаҳар» концепцияси асосида янги ҳудуд барпо этилади
17:48 / 26.12.2025
Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтирилади
18:45 / 16.10.2025
Россияда 2026-2030 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсати концепцияси тасдиқланди
18:08 / 10.10.2025