Ўзбекистон | 12:05 / 16.01.2020
9035
2 дақиқада ўқилади

Тижорат банклари йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон тижорат банклари янги таҳрирда тасдиқланган Солиқ кодексида йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилди. 

Бу маълумот “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига асосан Солиқ кодекси янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан 14 январь куни Марказий банкда банк тизими масъул ходимлари, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги вакиллари иштирокида ўтказилган семинарда таъкидлаб ўтилди.

Анжуманда Солиқ кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтилди. 

Жумладан, тижорат банклари йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилганлиги ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмалари ҳисобга олиниб, Солиқ кодексининг 20-моддасига асосан банклар (Бош банк) марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва белгиланган тартибда солиқларни (йиғимларни) тўлаши қайд этилди.

Семинар иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди вакиллар томонидан тегишли жавоблар тақдим этилди. Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти юзасидан банк мутахассислари билан фикр алмашилди, дейилади Марказий банк хабарида.

Мавзуга оид