Вазирлик: Ўзбекистонда илк бор хорижда ишлаш истагида бўлганлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Ўзбекистонда илк бор чет элда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.
2020 йил 15 январь куни Андижон ҳамда Қашқадарё вилоятида ташкиллаштирилган ярмаркаларда хорижлик иш берувчилар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишди.
Андижонда ташкил этилган тадбирда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти раҳбари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари иштирок этди.
Ярмаркада Россия Федерацияси, Латвия, Болгария вакиллари ўз таклифлари билан иштирок этди. Шунингдек уларнинг қаторида Ўзбекистонда фаолият юритадиган 20 га яқин хусусий бандлик агентлиги вакиллари ҳам қатнашди. Ярмаркага ташриф буюрган мингдан зиёд фуқаро эса жами 150 га яқин йўналишда 9000 дан зиёд хориждаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш имконига бўлди.
Ярмаркада иштирок этган 500 нафарга яқин фуқаро иш берувчилар тақдим этган иш ўринларида фаолият кўрсатиш истагини билдирди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
14:10 / 02.10.2024
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
08:44 / 28.05.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорига ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келаётгани маълум қилинди
08:17 / 13.05.2024