Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венгрия меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Венгрия элчиси музокаралар чоғида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев Венгрия элчиси Йожеф Рожа билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Венгрия сармояларини Ўзбекистон бозорига жалб этиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий-гуманитар соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш устида фаол ишлашга тайёр эканини билдирди.
Мавзуга оид
18:42 / 01.06.2026
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
18:32 / 27.05.2026
2026 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакатлар эълон қилинди
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
11:12 / 22.05.2026