2019 йилда «Ўзкимёсаноат» 6,3 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди
Бугун, 2020 йил 17 январь куни «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда жамият томонидан президентнинг 2019 йил 3 апрелдаги «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Маълумотларга кўра, кимё саноатини ривожлантиришнинг 2019-2030 йилларга мўлжалланган дастури доирасида қиймати 12,1 млрд долларга тенг, шу жумладан 1,7 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 31та инвестиция лойиҳалари мавжуд.
Яқинда «Навоийазот» акциядорлик жамиятида поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди. Янги корхонада йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотларга автомобилсозлик, тўқимачилик, металлургия, кимё, нефть-газ тармоқлари, электр техникаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда талаб юқори. Ҳар йили 40 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Янги мажмуада 900дан зиёд иш ўрни яратилди.
2019 йил якуни билан «Ўзкимёсаноат» тизимида 6,3 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар ортиқ.
Мавзуга оид
12:00 / 09.12.2023
«Ўзкимёсаноат» яна бир халқаро рейтингни қўлга киритди
14:27 / 27.11.2023
Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқарилади
16:00 / 26.10.2023
“Ўзкимёсаноат” АЖ кимё саноати тарихида илк бор ББ- “Барқарор” халқаро кредит рейтингини қўлга киритди
17:23 / 09.08.2023