Жамият | 14:05 / 17.01.2020
12183
3 дақиқада ўқилади

Баҳора туғма дарддан тўлиқ фориғ бўлиши учун иккинчи операцияга яна ёрдам керак

Туғма юрак порогига дучор бўлган Каттақўрғонлик Баҳора Сайидова кўпчиликнинг ёрдами билан Ҳиндистонда биринчи операциясини муваффақиятли ўтказиб келгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Унинг онаси Марҳабо Тожиева Ўзбекистонга қайтгач, камера қаршисида барча ёрдам берганларга ўз миннатдорчилигини билдирган эди.

Орадан бир ярим йилча вақт ўтди. Дастлабки операция асоратларидан тикланган Баҳора тўлиқ дарддан фориғ бўлиши учун яна битта мураккаброқ операцияни бошидан ўтказиши керак.

Баҳора анча ўнгланиб қолган. Мактабда тенгдошлари қатори қатнаб билим олмоқда. Лекин барибир касалликдан тўлиқ фориғ бўлмаганлиги сабабли тезда толиқиб қолмоқда. Онаси ҳам шу мактабда ишлаганлиги сабабли у доимий назоратда бўлиб турибди.

Операция дастлабки операция ўтган жойда — Ҳиндистонда қилинади. Операцияга барча харажатлари билан 10 минг долларча пул кетар экан.

Оиланинг қўли юпқа. Ота ишсиз, Марҳабо опа мактабда ўқитувчилик қилади. Она яна Кун.уз орқали халқимизга мурожаат қилди.

Биз саховатпеша халқимиздан Баҳоранинг батамом дарддан фориғ бўлишида ўз кўмакларини аямасликка чорлаб қоламиз. Келинг, кўпчилик бўлиб бир мурғак қиз тўлиқ тузалиши учун ёрдам берайлик!

Шу ўринда Kun.uz жамоаси ҳам эълон қилинаётган хайрия акцияларимизга бeфарқ бўлмаган ватандошларимизга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтади. Савоб ва хайрли ишлар қилишдан чарчаманг. Қилган яхшиликларингиз сабаб ризқингизга ризқ, умрингизга умр қўшилсин азизлар! 

Хайрия акциясида иштирок этмоқчи бўлганлар учун:

Баҳора Сайидованинг онаси Марҳабо Тожиева номига очилган пластик карточкалар:

UZCARD: 8600 0423 8352 9657

HUMO: 9860 0301 0106 6675

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ ва Фахриддин ҲОТАМОВ тайёрлашди

 

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид