Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун талаблар белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, буйруққа мувофиқ Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Низомда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун қўйиладиган талаблар;
номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирларини ўтказиш тартиби ва босқичлари, хусусан номзодни:
дастлабки ўрганишни ташкил этиш ва ўтказиш;
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
психологик ўрганиш;
тиббий кўрикдан ўтказиш;
ҳужжатларини расмийлаштириш ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш бўйича қоидалар.
Низомга мувофиқ, ўрта ёки ўрта-махсус ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролар номзод бўлиши мумкин:
18 ёшдан 30 ёшгача бўлган;
муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;
резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.
Мавзуга оид
20:38 / 30.09.2024
Путин ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги қарорни имзолади. Армияга 133 минг россиялик олиб кетилади
14:31 / 22.08.2024
Ғарб давлатлари ҳарбий хизматга мажбур украиналик эркакларни қайтаришда Киевга ёрдам бермайди
17:05 / 14.08.2024
«Андижон» футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
18:32 / 13.08.2024