Технология | 22:39 / 20.01.2020
6470
1 дақиқада ўқилади

Samsung Ҳиндистонда 500 млн долларлик завод қуради

Samsung компанияси Ҳиндистонда смартфонлар учун экранлар ишлаб чиқарувчи илк заводини қуришни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, компания ушбу объектга 500 млн доллар сармоя киритмоқчи. Кейинчалик заводни ноутбуклар ва телевизорлар учун дисплейлар ишлаб чиқаришгача кенгайтириш кўзда тутилган.

Ҳиндистон ҳукумати Жанубий Корея компаниясига заводни қуриш учун зарур бўлган ер майдонини ажратиб берган. Завод Ноида шаҳрида барпо этилади.

Маълум қилинишича, Samsung завод қурилишини қачон якунлашига аниқлик киритилмаган, бироқ илк ишлаб чиқариш линияларини жорий йилдаёқ ишга тушириш режалаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид