Шавкат Мирзиёев янги концепция ва комиссия тузишни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепциясини ишлаб чиқиш таклифи билан чиқди.
«Халқаро кузатувчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар таҳлили ҳам сайлов комиссияси аъзолари ва сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш лозимлигини кўрсатмоқда. Ана шундай таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепциясини ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман.
Шунингдек, хорижий кузатувчилар томонидан баён этилган сайловни молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга доир тавсия бўйича парламент ўз муносабатини билдириши лозим», – деди давлат раҳбари 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги маърузасида.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, парламентга сайловлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича комиссия тузиб, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни тавсия этди.
«Мазкур комиссия халқаро ташкилотлар ва кузатувчиларнинг таклиф ва тавсияларини чуқур ўрганиб, миллий қонунчилигимиз ҳамда сайлов жараёнини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифаларни ишлаб чиқиши лозим.
Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий сайлов комиссиясига сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тизимининг самарали ишлаши учун зарур чораларни кўриш топширилади», – деди президент.
Мавзуга оид
19:08 / 25.10.2024
Сайловда 1 миллиондан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024