Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида жамоат транспортига хусусий сектор жалб этилди
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ негизида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар фаолиятини кенг йўлга қўйиш мақсадида дастлабки қадам ташланди. Бу ҳақда акциядорлик жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Alixan trans servis” масъулияти чекланган жамиятига шу кунгача “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан хизмат кўрсатиб келинган 129-“Авиасозлар шаҳарчаси — Юнусобод 17-мавзе” йўналиши тендерга қадар ушбу корхонага бириктирилди.

Корхона томонидан йўналишга Хитойда Германия технологияси асосида ишлаб чиқарилган “Asia star” русумли 11 та автобуслар қўйилди. Ушбу автобусларнинг двигатель қисми “Евро5” стандарти асосида ишлаб чиқарилган. Газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи мазкур транспорт воситаси 70 та йўловчига мўлжалланган бўлиб, барча қулайликларга эга. Жумладан, кондиционер, пандус (ногиронлиги бўлган шахсларнинг чиқиб тушишлари учун мўлжалланган йўлак), 5 та кузатув камераси, монитор, двигателда ёнғинга қарши ишловчи автомат тизим билан жиҳозланган.

Мазкур корхона фаолияти шаҳар йўналишида тўла ўрганилади ва бошқа йўналишларга ҳам хусусий секторни кенг жалб этиш чоралари кўрилади, дейилган хабарда.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
17:13 / 29.04.2026
Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
00:03 / 13.04.2026