Apple қайта тикланган iPhone XS ва XS Max сотувини бошлайди
Улар 200-250 долларга арзон.
Apple компанияси қайта тикланган (Refurbished) iPhone XS ва XS Max моделлари савдосини бошлайди. Ички хотира ҳажмидаги фарқдан ташқари улар 200-250 долларга арзонроқ.
Қайта тикланган iPhone — сотиб олинганидан кейин қандайдир муаммо сабабли компанияга қайтарилган ва корпус, батареяси ва барча ўзгартирилиши мумкин бўлган компонентлари алмаштирилиши билан тўлиқ таъмирланган ускуна. Ташқи кўринишидан улар янгидек туйилади, улар ҳақиқатан ҳам бекам-у кўст, шунингдек кафолати ҳам улар ишга туширилгандан бошлаб қайтадан ҳисобланади (1 йил).
64 GB ички хотирали қайта тикланган iPhone XS аввалги 899 АҚШ доллари нархида эмас, 699 доллар қийматида белгиланган. Худди шу ҳолатдаги iPhone XS Max эса 999 доллар ўрнига 799 АҚШ доллар нархга эга. Каттароқ хотира ҳажмли версияни сотиб олганда чегирма 250 долларгача ортади. Барча нархлар билан Apple сайтида танишиш мумкин.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024