Ўзбекистон | 10:21 / 22.01.2020
17893
2 дақиқада ўқилади

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ бошлиғи лавозимидан озод қилинди

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 20 январь куни Наманган вилоят ИИБда вилоят ички ишлар органларининг 2019 йил якуни бўйича тезкор хизмат фаолияти натижалари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник А.Раҳматуллаев ҳамда Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқармалар, соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туманлардаги барча Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва бошқа соҳавий ходимлар иштирок этдилар. 

Соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ва ўтган йил давомида соҳада йўл қўйилган айрим камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб, уларни юзага келтирган сабаблар кенг муҳокама этилди. Жумладан, йилнинг иккинчи ярмида тезкор хизмат фаолият сусайгани ва профилактик тадбирлар етарли ўтказилмагани оқибатида йил сўнггида айрим ҳудудларда турли оғир кўринишдаги жиноятлар сони ошган.  

Бу каби масъулиятсизликнинг олдини олиш мақсадида қўл остидаги ходимларни хизматини тўғри ташкил эта олмаслик, тезкор-профилактик тадбирларни ўз ҳолига ташлаб қўйилганлик ва бошқа камчиликлар кузатилган раҳбар ходимларни лавозимидан озод қилиш, шунингдек, хизмат вазифасига масъулиятсиз ёндашган ходимларга нисбатан ҳайфсан ва бошқа тегишли интизомий чоралар кўрилиши таъминланди. Жумладан, шу каби камчиликларга йўл қўйган Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.  

Йиғилиш якунида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан келгусидаги барча вазифалар ижроси қатъий назоратга олиниб, белгиланган муддатларда ахборот бериб борилишининг ташкиллаштирилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 

Мавзуга оид