Ўзбекистон | 17:40 / 22.01.2020
16572
2 дақиқада ўқилади

Тахтиқорача довонидан ўтувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилди

Бугун, 22 январь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан Қашқадарё вилоятига ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-39 «Олмаота–Тошкент–Термиз» автомобиль йўлининг Тахтиқорача довонидан ўтган қисмида ҳаракат яна вақтинча тўхтатилди.

Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Бошқармага кўра, йўлнинг Тахтиқорача довонидан ўтган қисмида қалин қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида музлама ҳосил бўлган. Қор қалинлиги 15-20 см.ни ташкил этмоқда.

Шу сабабли Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2020 йил 22 январдаги хатини инобатга олган ҳолда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан айни вақтда йўлни қордан тозалаш учун автогрейдерлар, қум сепиш учун 4 та«MAN» юк автомобиллари, Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасидан ишчилар, вилоят ИИБ ЙҲХБдан 8 нафар ходим ва 4та патруль автомашинаси, вилоят ФВБдан ҳам ходимлар ва  автотранспорт воситалари жалб этилган.

Мавзуга оид