Жамият | 20:29 / 23.01.2020
16256
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ипотека-банк Бошқарув Раиси иштирокида банк ёш ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди

Қаҳва таъми қандай эканлигини биласизми? Айниқса, у Бошқарув Раиси билан бирга бўлса. Азалдан чой устида самимий суҳбат қуриш биз учун урф бўлган. Киши чой устида янада очиқ, янада самимий, янада яқин дилдан суҳбат қуради. Бугун ана шундай учрашув Ипотека-банк бош офисида фаол ёшлар иштирокида бўлиб ўтди. 

Учрашувни Ипотека-банк Бошқарув Раиси кириш сўзи билан очиб берди ва давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган беш ташаббус, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан банкда олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, тадбирда банк ёшларининг янгиликларга интилишлари, уларнинг ташаббус ва иқтидорларини рўёбга чиқариш, молия соҳасига оид хориж тажрибаларидан унумли фойдаланиш, энг асосийси ёшларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидланди. 

Ёшлар ўз муаммоларини ўртага ташлади, яхши ташаббуслар, таклифлар билдирилди. Энг муҳими, Бошқарув Раиси томонидан иштирокчилар билдирган кўплаб таклифлар маъқулланди, соҳадаги муаммолар ечими юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Сермазмун ва кўтаринки руҳда давом этган тадбирда билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар келгусида банк хизматларининг янада қулайлиги ва оммабоплигини оширишда муҳим замин бўлиб хизмат қилади. 

Учрашув сўнгида банкда анъанага айланган Бошқарув Раиси билан бирга «қаҳва устида давра суҳбати» ҳазил ва мутойибаларга бой тарзда давом этди. 

Энг яхши таклиф ва савол эгалари Бошқарув Раиси томонидан танлаб олиниб, билим манбаи бўлмиш китоблар билан тақдирланди.

«Ипотека-банк» АТИБ Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид