Жиззах ИИБ Мўйноқдаги ҳашарчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатди
Сўнгги йилларда Орол денгизининг қуриган ҳудудида ўрмонларни юзага келтириш чоралари кўрилиб, бу тадбирга республиканинг барча ҳудудларидан қатор соҳа вакиллари жалб этилган.
Биргина Жиззах вилоятидан 150 нафардан ошиқ механизатор, ўрмон ва қишлоқ хўжалиги, фавқулодда вазиятлар муассасалари ходимлари саксовул уруғларини йиғиб, экишмоқда. Шу мақсадда вилоятдан 25та юқори унумдор трактор, 4та ўқ ариқ олиш, 3та чизель тортиш, сув ва ёнилғи ташиш техникалари, 11та тиркама ва 1та автобус ажратилган.
Жиззах ИИБ Ахборот хизмати маълумотига кўра, бошқарманинг шахсий таркиби ҳам бу ҳашарга ўз ҳисса қўшиш мақсадида Оролбўйида меҳнат қилаётганларга картошка, гўшт, ўсимлик ёғи, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатди.
Маълумот учун, жорий мавсум Оролбўйида ўрмонларни юзага келтиришга қаратилган ишлар 2019 йилнинг 25 декабрида бошланди. Саксовул экиш баҳоргача давом этиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
01:05 / 16.08.2024