Жаҳон | 17:19 / 23.01.2020
12721
2 дақиқада ўқилади

Нур Султон аэропортида 11та рейс бекор қилинди ва 38таси кечиктирилди 

Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда 38та рейс кечиктирилди ва 11та рейс бекор қилинди. Бу ҳақда Tengrinews аэропорт матбуот хизматига асосан хабар берди.

Самолётнинг бошқа шаҳарлардан кеч келиши ва қўниш аэропортида об-ҳаво шароити ёмон бўлганлиги сабабли 22та рейс кечикмоқда: 

- «Эйр Астана» авиакомпаниясининг 9та рейси (шу жумладан Омск, Тошкент, Москва ва Киевдан халқаро рейслар);
- SCAT авиакомпаниясининг 8та рейси (шу жумладан Улан-Батор, Москва ва Прагадан халқаро рейслар);
- Qazaq Air авиакомпаниясининг Олмаота ва Қўстанайга иккита рейси;
- Fly Arystan авиакомпаниясининг Павлодар, Олмаота ва Қўстанайга 3та рейси.

Самолётнинг бошқа шаҳарлардан кеч келиши ва аэропортда об-ҳаво шароити ёмонлиги (шамолнинг тезлиги секундига 20 метрга етади) сабабли 16та рейснинг парвози кечикмоқда:

- «Эйр Астана» авиакомпаниясининг 6та рейси (шу жумладан Тошкент ва Киевга халқаро рейслар);
- SCAT авиакомпаниясининг 6та рейси (шу жумладан Москва ва Прагага халқаро рейслар);
- Qazaq Air ва Fly Arystan авиакомпаниясининг 4та рейси.

Lufthansa’нинг Франкфуртга, Turkish Airlines’нинг Истанбулга, LOT Polish'нинг Варшавага, «Эйр Астана», Qazaq Air, SCAT’нинг жами 11 рейслари бекор қилинди.

Кучли шамол (секундига 15 метр ва ундан юқори) туфайли парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаво кемаларига музлашга қарши суюқлик билан ишлов беришга рухсат берилмаяпти.

Мавзуга оид