Ўзбекистон | 11:35 / 24.01.2020
2510
2 дақиқада ўқилади

2019 йилда бир йил олдингига нисбатан 2 баробар кўп тадбиркорлик субъекти очилди

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида 2019 йилда эришилган қатор иқтисодий кўрсаткичларни санаб ўтди.

«Ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 93 мингта ёки 2018 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» рейтингида 7 поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлати орасида 8-ўринни эгалладик ва энг яхши ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олдик», – деди давлат раҳбари.

Қайд этилишича, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг кредитга доир таваккалчилик рейтинги охирги 10 йилда биринчи марта яхшиланди.

«Олтин-валюта захираларимиз 2019 йил давомида 2,2 миллиард долларга ортиб, 28,6 миллиард долларга етди.

«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 5,9 триллион сўм кредитлар ажратилди.

Янги солиқ сиёсати доирасида иш ҳақига солиқ юки 1,5 баробарга камайтирилди. Натижада, расмий секторда ишлаётганлар сони йил давомида 500 мингтага кўпайди.

Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Бунинг ҳисобидан ўтган йили солиқ тўловчилар ихтиёрида 2 триллион сўм қолди.
Жорий йилда бу рақам 11 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда», – деди Шавкат Мирзиёев.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид