Жаҳон | 11:00 / 24.01.2020
7991
2 дақиқада ўқилади

Фаластин АҚШнинг «аср битими»ни рад этиши мумкинлигини айтди

Фото: Flickr / Joi

Фаластин “аср битими” номи билан маълум бўлган, АҚШнинг Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш режаси халқаро қонунчиликни бузса, уни рад этади. Бундан Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббоснинг расмий вакили Набил Абу Рудайн огоҳлантирди. 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп режани Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан 28 январдаги учрашувидан олдин эълон қилишини айтган.

“Агар битим аввал рад этилган шартлар билан эълон қилинса, Фаластин ҳукумати қонуний ҳуқуқларимизни ҳимоялаш учун бир қатор чораларни эълон қилади”, деб айтган Рудайн.

Фаластин ҳозирда тўхтатилган, Исроил билан тинчликка эришиш жараёни доирасида икки суверен давлат ўртасидаги чегаралар 1967 йилги Олти кунлик урушгача бўлган линиялар бўйича ўтишини талаб қилиб келмоқда. Фаластинликлар Иорданнинг ғарбий соҳили ва Ғазо секторида ўз давлатларини ташкил этиб, Ал-Қудс шаҳрини унинг пойтахти қилишмоқчи. Исроил эса 1967 йилги чегараларга қайтиш ва ўз пойтахти деб эълон қилган Ал-Қудсни араблар билан бўлишишдан бош тортмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид