Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиадага йўлланма берувчи бокс бўйича турнирнинг янги санаси маълум қилинди
Жорий йилнинг 3-14-февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнирнинг ўтказилиши бекор қилинган эди.
«Токио-2020 Олимпиадасининг бокс бўйича лицензион мусобақасини ташкил этувчи қўмита баҳслар Ухандаги коронавирус сабабли қолдирилгани ҳақида барча бокс федерацияларига хат юборган.
Унга кўра, Осиё ва Океания мамлакатлари боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11-март кунларига кўчирилди. Айни пайтда ташкилий қўмита Хитойдан бошқа мамлакатда ушбу мусобақани ўтказиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу борада миллий федерацияларга расмий хабар юбориши ҳақида хатда алоҳида таъкидланган» - дейилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 17 январь куни Хитойнинг Ухань шаҳрига жўнаб кетганди. 31 январга қадар ўқув-машғулот йиғини ўтказиши лозим бўлган боксчиларимиз Ухандаги коронавирус сабабли муддатдан аввал Хитойдан қайтиб келишади.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026