Путин фаластинлик ҳарбийнинг ерга тушиб кетган фуражкасини бошига кийгизиб қўйди (видео)
Россия президенти Владимир Путин Фаластинга ташрифи вақтида фахрий қоровул соқчисининг ерга тушиб кетган фуражкасини пайқаб, уни кўтариб, соқчининг бошига кийгизиб қўйди.
Воқеа Путиннинг Байт-Лаҳмга (Вифлеем) ташрифи вақтида юз берган.
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг шахсий фотосуратчиси Муҳаммад Атик томонидан эълон қилинган видеода Путин Аббос билан ҳарбийлар сафи ёнидан ўтаётиб, ерда ётган фуражкага кўзи тушганини кўриш мумкин. У тўхтаб, фуражкани ердан олиб, ҳарбийнинг бошига кийгизиб қўйган. Путин кетаётиб ҳарбийга “Ҳечқиси йўқ, бўлиб туради” дегандек, бошмалдоғини юқорига кўтариб қўйган.
“Путиннинг Фаластин гвардиясига ҳурмати”, деб видеога изоҳ қолдирган Атик.
Путин Фаластинга ташрифи вақтида Маҳмуд Аббос билан Яқин Шарқдаги вазиятни ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024