Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус қурбонлари сони 26 нафарга етди. Уханда махсус шифохона қурилиши бошланди
Фото: REUTERS / Darley Shen
Хитойда янги типдаги 2019-nCoV коронавируси тарқалиши ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрида вирусдан касалланганларни жойлаштириш учун янги шифохона қурилиши бошланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
24 январь эрталабдан шифохона қуриладиган майдончада ўнлаб экскаваторлар ишни бошлаб юборган. Шифохонани 2 февралгача қуриб битказиш режалаштирилган. У ерда минг нафаргача бемор жойлаштирилиши мумкин.
Шифохонани 2003 йил апрелда SARS (атипик зотилжам) эпидемияси вақтида 7 кун ичида қурилган Пекиндаги “Сяотаншань” шифохонаси модели бўйича қуришмоқчи. Ўшанда шифохона ўз ичига минг нафаргача беморни сиғдира олган, унда 2 ой давомида Хитойнинг турли ерларидан беморлар даволанган.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирусдан касалланганлар сони 830 нафардан ошиб кетди, унинг қурбонлари сони 26 нафарга етди. Қурбонлардан 24 нафари Ухань жойлашган Хубэй провинциясида, яна 2 нафари унинг ташқарисидаги ҳудудларда вафот этган.
Вирус, шунингдек, Хитой ташқарисига чиқиб, у билан касалланиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Вьетнам, Сингапур ва Таиландда қайд қилинган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025