Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда 25 январдан 28 январгача кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25 январь, шанба куни 0—5 даража совуқ, 26 ва 28 январда 3—8 даража совуқ, 27 январда 0—5 даража илиқ, кундузи 25 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 26—28 январда 0—5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 25 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 26—28 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 25 январда кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 2—7 даража илиқ, 26—28 январда кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 25 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 26 январь, якшанба куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 27—28 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 4—9 даража илиқ, 26 январда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 0—5 даража илиқ, 27—28 январда кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 25 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 26—28 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15—20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25—26 январда 0—5 даража илиқ, 26 январда баъзи жойларда 2 даража совуқ, 27—28 январда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 25 январда 7—12 даража илиқ, 26—28 январда 3—8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 25 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 26 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 27—28 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 26 январда 0—5 даража илиқ, 27—28 январда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, 25—26 январда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 27—28 январда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 25 январда 0—5 даража илиқ бўлади, 26—28 январда 2—7 даража совуққача пасаяди.
Мавзуга оид
19:00 / 11.11.2020
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида қор ёғиши кутилмоқда
20:20 / 10.05.2020
Ўзбекистонда янги ҳафта бошида ёғингарчилик кутилмаяпти
20:10 / 08.11.2018
9 ноябрь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмайди
13:00 / 26.10.2017