Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги ҳафта бошида ёғингарчилик кутилмаяпти
Республика Гидрометеорология маркази 11 май, душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 26-31 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти- вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
12:24 / 12.01.2026
Январ охирида совуқ кунлар бўладими?
08:54 / 09.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб бир қатор рейслар муқобил аэропортларга йўналтирилди
10:30 / 08.01.2026
Экология қўмитаси: ҳаво ифлосланишини ноқулай метеошароит кучайтирмоқда
09:31 / 08.01.2026