Жаҳон | 18:54 / 25.01.2020
15648
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонга 2019 йилда энг кўп гуманитар ёрдам берган мамлакатлар маълум қилинди. Ўзбекистон 3-ўринда

Ўтган йили Тожикистонга 55 мамлакат гуманитар ёрдам кўрсатди, деб маълум қилди мамлакат статистика агентлиги.

Гуманитар ёрдам миқдори 2018 йилдагига нисбатан 6,3 миллион долларга ошган ва 54,7 миллион доллардан ортиқроқни ташкил этган.

Республика ҳаммаси бўлиб 18,3 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам олган.

Тожикистонга гуманитар ёрдам сифатида хусусан, ун, ўсимлик мойи, дори-дармонлар етказиб берилган.  

Ўтган йили энг кўп миқдордаги гуманитар ёрдам Россия (36 фоиз), Хитой (22 фоиз) ва Ўзбекистондан (8,3 фоиз) бўлган.

Мавзуга оид