Словения бош вазири истеъфога чиқди
Словения бош вазири Марьян Шарец истеъфога чиқишини ва мамлакатда муддатдан аввал парламент сайловлари ўтказилишини эълон қилди.
“Мен жорий ҳукумат билан одамлар кутаётганларини бажара олмайман, энг одил йўл муддатдан аввал парламент сайловлари ўтказилиши бўлади”, деб маълум қилган сиёсатчи. У, шунингдек, ўз вазирлар маҳкамасининг жорий таркиби билан туб ислоҳотлар амалга ошира олмаганини” қўшимча қилган.
“Фуқаролар муддатдан аввал сайловларда менга ишонишлари ёки йўқлигига жавоб бера олишади”, деб таъкидлаб ўтган Шарец.
Шарец ҳукумат тепасига 2018 йил 3 июнда ўтган муддатдан аввал сайловлар натижасида келган. Бироқ сайловлар натижалари бўйича бирорта сиёсий куч вазирлар маҳкамаси таркибини бир ўзи белгилай олиши учун зарур бўлган ўринни эгаллай олмаган.
2020 йил январь ҳолатига “Марьян Шарец рўйхати” мамлакатдаги энг оммавий партия бўлиб қолган.
Мавзуга оид
09:20 / 22.10.2024
Словенияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган йирик бомба зарарсизлантирилди
20:08 / 19.10.2024
Япониялик эркак бош вазир қароргоҳига бостириб киришга уринди
20:12 / 27.09.2024
Япония ҳукмрон партиясига янги етакчи тайинланди
23:18 / 06.09.2024