Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словенияда энергетика бўйича Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалар режалаштирилмоқда
Словенияга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида томонлар энергетика, фармацевтика, логистика, рақамлаштириш ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Жумладан, энергетика соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
"Дунё" АА мухбири хабар беришича, Словенияга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация ташрифи ташкил этилди.
Ташриф доирасида Любляна шаҳрида Ўзбекистон–Словения Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида томонлар савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли трансформация, таълим ҳамда энергетика каби истиқболли йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, Лазиз Қудратов Словения бош вазири ўринбосари, ташқи ва европа ишлари вазири Таня Фаён билан учрашди. Музокаралар чоғида фармацевтика, логистика, критик минераллар бўйича кооперацияни ривожлантириш, ўзбек маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига олиб чиқиш масалалари билан бир қаторда энергетика соҳасида ҳам қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.
Делегация аъзолари Словения компаниялари билан ўтказилган учрашувларда рақамлаштириш, авиация, кадрлар тайёрлаш, фармацевтика, энергетика ва суғурта йўналишларида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларни муҳокама қилди. Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик доирасида, хусусан, барқарор энергия манбалари, энергия самарадорлигини ошириш ва технологиялар трансферига оид қатор таклифлар кўриб чиқилди.
Тадбир якунида Комиссия йиғилиши баённомаси ҳамда икки давлат қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди. Ўзаро келишув ва ҳужжатлар келгусида энергетика, агросаноат, саноат ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий ва амалий асос яратиши таъкидланди.
Мавзуга оид
12:53 / 23.03.2026
Словенияда либераллар консерваторларни минимал устунлик билан ортда қолдирди
10:50 / 18.03.2026
Хитой Бухорода 75 млн долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади
09:05 / 15.03.2026
Президентнинг ИИВга эътирози, энергетик мустақиллик ва ўпирилган йўл — ҳафта дайжести
11:23 / 14.03.2026