Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги меҳмонхонада вирус сабабли изоляция қилинган одамларга овқатни робот ташийди
Хитой шарқидаги Ханчжоу шаҳри меҳмонхоналаридан бирида яшаётганларга коронавирус тарқалиши сабабли овқатни робот ташийдиган бўлди. Бу ҳақда Хитой ОАВ хабар берди.
A quarantine spot in Hangzhou, capital of Zhejiang Province will use robots to send food to isolated persons starting from Tuesday. The 16-story quarantine spot received more than 200 passengers who traveled with #Wuhan passengers on the same flight. pic.twitter.com/dHKOqNoveW
— Global Times (@globaltimesnews) January 27, 2020
Global Times нашри маълумотларига кўра, 16 қаватли меҳмонхонада уханлик йўловчилар билан бир рейсда учган 200 дан кўпроқ одам жойлаштирилган. Улар эҳтиёт чораси сифатида 2 ҳафтага ташқи дунёдан ажратилган. Бироқ ОАВда меҳмонхона номи маълум қилинмаган. Овқат ташиш учун робот 28 январдан қўллай бошланади.
Нашр твиттерда оқ-қора рангдаги робот хоналар эшиги ёнига келаётгани, хонада яшаётган одамлар эса роботдан овқат солинган пакетларни олаётганлари акс этган видеони эълон қилган. Бироқ нашр ушбу видео қачон тасвирга олинганига аниқлик киритмаган.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирусдан вафот этганлар сони 81 нафарга, касалланганлар сони эса 2794 нафарга етди.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
11:45 / 22.06.2026