Жаҳон | 22:12 / 28.01.2020
17818
2 дақиқада ўқилади

Араб давлатлари лигаси кенгаши «аср келишуви» бўйича шошилинч йиғилиш ўтказади

Араб давлатлари лигаси кенгаши (архив)

Араб давлатлари лигаси (АДЛ) кенгаши «аср келишуви»ни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда АДЛ бош котиби ёрдамчиси Хуссом Закий маълум қилди.

Аввалроқ Фаластиннинг Қоҳирадаги элчиси Дия Аллоҳ АҚШ маъмурияти илгари сураётган "аср келишуви"га қаршилик қилиш учун АДЛнинг шошилинч йиғилиши ўтказилишини талаб қилганди.

"АДЛ кенгаши "Яқин Шарқ аср келишуви"га қаршилик қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказади", - деди закий.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластин-Исроил муносабатларини тартибга солувчи "аср келишуви"ни сешанба куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашуви арафасида тақдим этишини билдирганди.

"Аср келишуви" – Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш бўйича АҚШ маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган режа. Ушбу ҳужжатнинг эълон қилиниши бир неча марта ортга сурилганди.

Вашингтон мазкур режани ишлаб чиқишни уч йил аввал бошлаганди. Америка ОАВнинг маълум қилишича, режа иқтисодиёт ва инвестицияларга қаратилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид